1

Коронавирусга чалинган беморлар уй шароитида қандай даволанади?

САЛОМАТЛИК 04.12.2022, 14:37
Коронавирусга чалинган беморлар уй шароитида қандай даволанади?

Коронавирусга чалинган беморлар уй шароитида қандай даволанади? Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусановнинг бу борадаги маслаҳатларини эълон қилди. 

Мутахассисларимизнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда коронавирус ташхиси билан рўйхатга олинаётган беморларда касаллик аввалги штамларга нисбатан бирмунча енгил ўтмоқда.  

— Бундай юртдошларимиздан бир қисми уй шароитида даво муолажаларини олишлари мумкин, — дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов. —  Фақат амбулатор тарзда даволанувчи аҳоли қатлами ҳудудий оилавий поликлиникаларда оилавий шифокор ҳамда ЛОР мутахассис назоратида бўлишлари шарт.

Одатда бундай беморларга қуйидагилар тавсия этилади:  

  •  кўпроқ суюқлик ичиш (суткасига 4-5 литр ҳажмда),  

 

  •  томоқни тез-тез махсус антисептик воситалар билан чайиш,

 

  •  вирусга қарши ва антиоксидант дорилар ҳамда Д ва С витаминлари, Цинк препаратларини қабул қилиш,  

 

  • ️ уй шароитида изоляция ва чекловчи тартибга риоя этиш,  

 

  •  тиббий ниқобдан фойдаланиш,  

 

  •  антибиотик, гормон препаратлари ҳамда томчи дори воситаларидан мақсадсиз фойдаланмаслик талаб этилади.

 

Касалликдан қандай ҳимоланиш лозим? Бу борада мутахассисларнинг тавсияси қуйидагича:

  • аввало, барча аҳоли қатлами коронавирусга қарши бустер доза билан эмланиши лозим;

 

  •  шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш, хусусан, қўлларни яхшилаб ювиш, махсус антисептик воситалардан фойдаланиш, томоқ ва бурунни тез-тез чайиш талаб этилади;

 

  •  ёпиқ бинолар ва жамоат жойларида тиббий ниқобдан фойдаланиш зарур;

 

  • касалликнинг илк аломатлари ёки ЎРВИ белгилари намоён бўлиши билан атрофдагилар билан мулоқотни чеклаш ҳамда ҳудудий оилавий поликлиникаларга мурожаат қилиш керак;

 

  • коронавирус аниқланган ҳолатда уй шароитида турли дори препаратлари (антибиотик, гормон ва томир ичига юбориладиган томчи дорилар)ни мақсадсиз қабул қилмаслик шарт.

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1