1

Тошкент метроси яна тўхтаб қолди

ЖАМИЯТ 04.12.2022, 19:05
Тошкент метроси яна тўхтаб қолди

Ижтимоий тармоқларда бугун бир соат давомида Тошкент метроси тўхтаб қолгани айтилган хабарлар тарқалди.

“Тошкент метрополитени”сининг маълум қилишича,  соат 16:30 лар атрофида 37-сонли ҳаракат таркиби "Беруний" бекатига кириб келган ва йўловчиларни вагонларга чиқаргач ҳаракатлана олмаган.

Йўловчилар оқими тирбандлиги ва йўналишдаги ҳаракат жадвалига таъсир кўрсатмаслиги учун машинист томонидан белгиланган йўриқномага асосан йўловчилар бекатга туширилган. Ҳаракат таркиби эса, техник кўрикдан ўтказиш мақсадида текширув йўлагига юборилган.

Тезкор текширув ўтказилганда 37-сонли ҳаракат тарбининг 0003-сонли  вагонида ҳаво босими миқдори нормал ҳолатда эмаслиги аниқланган ҳамда ҳаракат жадвалини бузилишини олдини олиш мақсадида 16:37 да мавжуд заҳира поезди йўлга чиқарилган. Ушбу поезд бекатдаги барча йўловчиларни олиб ҳаркатни давом эттирган.

Таъкидланишича, ҳозирда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1