Ижтимоий тармоқларда Метан газ заправкалар (АГТКШ)ларнинг 3-4 кун вақтинча ишламаслиги ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.
"O‘ztransgaz" бу хабарлар асоссиз эканлигини маълум қилди.
"Республикамиздаги АГТКШлар маҳаллий ҳокимиятлар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган режа-графиклар асосида иш фаолиятини давом эттиради. Вақтинча фаолият юритмайдиган иш вақтлари ҳақидаги маълумотлар эса аввал эълон қилинган", - дейилади хабарда.