"Ўзгидромет" 5 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларга қор ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3° совуқ-2° илиқ, шимолда 4-9° совуқ бўлади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳарорат 1-3° совуқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.