АсосийDunyo

Украина ҳукумати Евроиттифоқдан норозилик билдирмоқда

'Украина ҳукумати Евроиттифоқдан норозилик билдирмоқда'ning rasmi

Украина ҳукумати Россия нефтининг экспорти учун белгиланган “нархлар чегараси”дан норозилигини билдирмоқда, дея ёзмоқда "zamon.uz".

Аввалроқ Европа Иттифоқи, G7 ва Австралия чекловлар жорий этишга келишиб олганди. Киев бир баррел учун 60 долларлик чегарани жуда юқори деб ҳисобламоқда. Украина вакиллари икки баробар паст нархни, яъни 30 долларни таклиф қилишган.

“Афсуски, Россия нефтининг экспорт нархини чеклаш бўйича мунозаралар якунига етди. Бу террористик давлатнинг бюджети учун жуда қулайдир”, дейди Украина раҳбари.

Ғарб матбуотига кўра, Россия санкциялар остида экспортни давом эттириш учун бошқа нарсалар қатори Эрон ва Венесуеладан танкерлар флотини шакллантирмоқда.

    Бошқа янгиликлар