Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда 104,6 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,7 % га ошган.
Бажарилган қурилиш ишлари ҳажмининг йиллар кесимида ўсиш суръати:
- 2019 йил январь-октябрь – 23 %
- 2020 йил январь-октябрь – 8,9 %
- 2021 йил январь-октябрь – 5,6 %
- 2022 йил январь-октябрь – 5,7 %
05.12.2022 17:22
Ўзбекистонда 10 ойда неча сўмлик қурилиш ишлари бажарилгани маълум қилинди






