Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° совуқ, шимолда 5-10° совуқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди, эрталаб туман тушади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳарорат 1-3° совуқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° совуқ бўлади.
06.12.2022 08:52
Бугун ҳаво ҳарорати 0 дан паст бўлиши кутилмоқда






