1

«Ногиронлик уйидаги аҳвол» сарлавҳаси остидаги видеони тарқатишдан мақсад нима эди? (видео)

ЖАМИЯТ 06.12.2022, 21:29
«Ногиронлик уйидаги аҳвол» сарлавҳаси остидаги видеони тарқатишдан мақсад нима эди? (видео)

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Иштихон тумани Равот қишлоғида яшовчи фуқаро А.Ғ. бўйнида занжир билан боғлангани ҳолати юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган. Бу ҳақда Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи хабар берди. 

https://t.me/darakchiuzlive/3184 

Ҳолат 2022 йил 15 ноябрь куни содир бўлган. Текширув давомида аниқланишича, Иштихон тумани Равот МФЙ Равот қишлоғида яшовчи 2001 йилда туғилган фуқаро А.Ғ. (туғма ногирон (кар-соқов)) 2004 йилда «Самарқанд эшитишида нуқсони бўлган болалар учун» №-61 сонли махсус мактаб интернатида ўқиб, 12-синфни тугатган, 2003 йилдан буён Иштихон тумани Равот МФЙ Равот қишлоғида яшовчи тоғаси Ж.А.ни қўлида тарбиялаганлиги, тоғаси уни ушбу махсус мактабда ўқитганлиги аниқланди.

Ушбу фуқародан мутахассис (сурдопедагог) иштирокида тушунтириш олинганда, у уйидаги рўзғор юмушларини бажармаслик учун ўзини-ўзи метал занжир билан боғлаб, қулф осиб, у билан бирга турувчи акаси (туғма ногирон (кар-соқов)) А.М.дан ушбу ҳолатни ижтимоий тармоқларга тарқатишини сўраб, шу йўл билан уй ишларидан қутилишни мақсад қилганини, ишидан пушаймонлигини, ҳеч кимга даъвоси йўқлигини баён этган.

Фуқаронинг тоғаси Ж.А.дан тушунтириш олинганда, у жиянига нисбатан бу каби ҳаракатларни содир этмагани, ҳолатни ижтимоий тармоққа чиққанидан сўнг билганини баён қилган.

Фуқаро Иштихон тумани Тиббиёт бирлашмасида тиббий кўрикдан ўтказилганда, унинг танасида ҳеч қандай тан жароҳатлари аниқланмаган.

Тарафларнинг тушунтиришлари ҳамда вазият ўрганилиб, ҳолат юзасидан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1