Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги фармони билан мамлакатдаги кўплаб соҳа вакилларига "Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишонини топширилиши белгиланди.
Пойтахтда "Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишонларини топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов очиб, Конституция қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан барчани табриклади.
Юксак эътирофга лойиқ деб топилган бир гуруҳ ижтимоий соҳа ходимларига "Ўзбекистон Конституциясининг ўттиз йиллиги" эсдалик нишони тантанали топширилди. Жумладан, ОАВ вакиллари қаторида "darakchi.uz" сайти бош муҳаррири Фарида Эгамбердиева ҳам ушбу эътирофга лойиқ кўрилди.

Шунингдек, "darakchi.uz" сайти билан бир ташкилот тасарруфида бўлган "Суғдиёна" газетаси бош муҳаррири Дилдора Назарова ҳам бош вазир ўринбосари қўлидан ушбу юксак мукофотни қабул қилиб олди.
Шунингдек, бугун миллий матбуот марказида "Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакилларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда "Даракчи" газетаси бош муҳаррири Барно Мадалиева ва бош консултант Рустам Жабборов Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров қўлидан мукофотни қабул қилиб олишди.






