1

Озарбайжонда Ўзбекистон киноси кунлари бошланди

МАДАНИЯТ 07.12.2022, 12:02
Озарбайжонда Ўзбекистон киноси кунлари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ва Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 7-10 декабрь кунлари Боку шаҳрида Ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтмоқда.

6 декабрь куни бир гуруҳ киноижодкорлар Озарбайжон пойтахтига етиб келишди. Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов раҳбарлигидаги ҳайъат таркибидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева, кинорежиссёрлар Элдор Мамедов, Дилмурод Масаидов, киножурналистлар Феруза Нодирова, Шоира Рауфбоева ва бошқалар ўрин олган. Дастлаб ўзбек киноижодкорлари Озарбайжон миллий кино фондига ташриф буюришди.

Кино фонди раҳбари Жамила Гулиев икки мамлакат кино фонди хамкорлиги узоқ тарихга эга эканлиги, сўнгги йилларда бу ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётганини қайд этди. Ўзбекистон Республикаси Киноматография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, ҳамкорлик учун барча имкониятлар сафарбарлик қилинишини қайд этди.

Фирдавс Абдухолиқов Озарбайжон миллий кино фонди раҳбарига "Ўзбекистон кино санъати" китоб-альбомини тақдим этди.

Кино кунлари доирасида озарбайжонлик кино мухлисларига "Азалий дўстлик ва қардошлик", "Аёл қисмати", "Фариданинг 2000 қўшиғи", "Барон 2: Соғинч", "Мақсуд Шайхзода" сингари бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1