Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Президент фармонига асосан, давлатимизнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий салоҳиятини юксалтириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қадр-қиммати улуғланадиган адолатли фуқаролик жамиятини барпо этишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча соҳа вакиллари эсдалик нишони билан тақдирланмоқда.
Шу муносабат билан автомобилсозлик саноати ривожланишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган ҳамда кўп йиллик самарали меҳнат қилаётган ““UzAuto Motors” акциядорлик жамиятининг бир гуруҳ ходимлари эътироф этилди.

Бугун Асака автозаводида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишонларини тантанали топшириш маросими ўтказилди.
Тадбирда “Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Абдуваққос Рафиқов ҳамда ишлаб чиқариш масалалари бўйича бошқарув раиси ўринбосари Фарҳод Тўраев иштирок этди ва йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги байрами муносабати билан табриклади.

Шундан сўнг эсдалик нишонлари ўз эгаларига тантанали топширилди, жумладан, Глобал харид қилиш бошқармаси Дилдора Ахмадалиева, Пайвандлаш цехи пайвандчиси Азамат Эшмуродов ва Йиғув цехи ходими Исомиддин Мамадиновлар “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.


Бутун жамоа ҳамда раҳбарият “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган барча ходимларни чин дилдан самимий муборакбод этади. Уларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, касбий мувафаққиятлар ҳамда автомобилсозлик соҳаси ривожланиши йўлида олиб бораётган фаолиятларида омадлар тилайди.








