Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 9 мавзедаги 16 ва 17-уйлар оралиғидаги қурилиш обекти учун қазилган ўрага автомобил тушиб кетди.
Қишнинг қорли кунида йўлларнинг музлама бўлгани, камига эса қурилиш мутасаддиларининг йўл қайрилиш қисмига огоҳлантирувчи белгиларини қўймаганлиги мазкур ҳолатга сабаб бўлгани айтилмоқда.
Гувоҳларнинг айтишича, маҳаллий аҳоли қурилиш ташкилотидан бир неча бор чуқур атрофини ўраб олишни сўраган, бироқ натижа бўлмаган.






