Владимир Зеленский TIME журнали томонидан “Йил одами” деб топилди

ДУНЁ 07.12.2022, 19:02
Владимир Зеленский TIME журнали томонидан “Йил одами” деб топилди

Британиянинг Financial Times нашри Украина президенти Владимир Зеленскийни "Йил одами" деб топди.

Нашр президентни "Украина халқининг Россия агрессиясига қарши курашдаги жасорати ва матонати тимсоли" деб эълон қилди.

"Украина президенти авторитаризмга қарши глобал курашда демократик дунёнинг флагмани бўлди, бу XXI асрнинг йўналишини белгилаб бериши мумкин", деб ёзади Financial Times.

Айнан шу сабабларга кўра нашр Украина раҳбарини "Йил одами" деб танлаган. Зеленский президентлик даврида кўплаб танқидларга учраган бўлса-да, уруш йилларида у ўзини яхши раҳбар сифатида кўрсатгани, жумладан, Украинанинг урушга қарши туришига ёрдам бергани, Ғарб давлатларини бу борада Украинага ёрдам кўрсатишга жалб қилгани қайд этилган.

Шу билан бирга, Зеленский нашрга Россия урушининг дастлабки кунлари ва Киевда қолиш қарори ҳақида гапирган.

"Мен жасоратлидан кўра кўпроқ жавобгарман. Чунки одамларга панд беришни хоҳламайман", — дейди у.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+13.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11342.59
USD 25.53
12212.57
EUR -156.98
160.74
RUB -0.21
1