1

Президент 402 нафар шахсни афв этди

ЖАМИЯТ 07.12.2022, 21:38
Президент 402 нафар шахсни афв этди

Президент Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 402 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 128 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 201 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 15 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади, бир сўз билан айтганда 223 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда, 121 нафар шахс пробация органлари назоратидан чиқарилмоқда. Шунингдек, 58 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 17 нафарини чет эл фуқаролари, 26 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 63 нафарини аёл ҳамда 19 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1