Бош вазир бошчилигида Ҳукумат ишчи гуруҳи тузилди

ЖАМИЯТ 07.12.2022, 23:47
Бош вазир бошчилигида Ҳукумат ишчи гуруҳи тузилди

Президент топшириғига асосан, Бош вазир бошчилигида Ўзбекистон ҳудудида энергия муаммоларини тезкор ўрганиш ва ҳал қилиб бориш мақсадида Ҳукумат ишчи гуруҳи тузилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, ишчи гуруҳга республика ҳудудида энергия тақчиллиги муносабати билан юзага келган вазиятни қисқа муддатларда чуқур таҳлил қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича тезкор чоралар кўриб бориш вазифаси вазифаси юклатилади.

Шунингдек, ишчи гуруҳ:

  • электр энергияси ва газни биринчи навбатда аҳолига етказиб бериш заруриятини эътиборга олган ҳолда, мавжуд энергия ресурсларини мувозанатли тақсимлаб бориш ва ушбу жараённи қатъий назорат қилиш;
  • электр энергияси ва газ тақчиллиги шароитида муқобил энергия маҳсулотлари билан аҳолини ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз таъминлаш ишларини жадаллаштириш;
  • ижтимоий объектлар, жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш юзасидан зарур маблағлар ажратиб бориш ва уларнинг мақсадли ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;
  • энергия тақчиллиги ва унинг оқибатида юзага келадиган салбий оқибатлар, айниқса иқтисодиётга таъсирини камайтириш мақсадида, комплекс чора-тадбирлар кўриш юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун киритиш вазифалари билан шуғулланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1