Россияда Европадаги ОИВ инфекцияси билан касалланганларнинг энг юқори улуши қайд этилди. Бу ҳақда Бирлашган миллатлар ташкилотининг ОИВ/ОИТС бўйича қўшма дастури ва Европа касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш марказининг ҳисоботида хабар берилди.
Қайд этилишича, мамлакатда 100 минг аҳолига 40 га яқин инфекция ҳолатлари тўғри келади.
Постсовет давлатларидаги ОИВ билан касалланишлар Украинада 37,1 ҳолат, Молдовада 25,9, Қозоғистонда 18,7 ҳолат қайд этилган.
Шунингдек, рўйхатга Беларусь (15,6), Арманистон (15,2), Грузия (14,1), Қирғизистон (12,9), Латвия (11,2), Тожикистон (9,5) ва Эстония (9,4) киритилган.
БМТ маълумотларига кўра, бутун дунё бўйича ушбу вирусни юқтирган 1,5 миллион кишидан 3,9 фоизи Россияда яшайди. Касалланишларнинг энг кўп сони Жанубий Африкада қайд этилган — барча ҳолатларнинг 14 фоизи.
Иккинчи ўринда Мозамбик (6,5 фоиз), учинчи ўринда Нигерия (4,9 фоиз). Ҳиндистонда эса барча ҳолатларнинг 4,2 фоизи қайд этилган.






