Бугун 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси конституциясининг қабул қилинганига 30 тўлди. Унда Ўзбекистон фуқароларининг энг муҳим ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилган.
Хўш, фуқаролар Конституцияда қандай ҳуқуқлари белгилаб қўйилганидан қанчалик хабардор? Бош қомус ҳақида нималарни билади? "Darakchi.uz" одамларнинг Конституция ҳақидаги билимлари билан қизиқди.
Сўровнома давомида турли жавоблар айтилди. Мактаб ўқувчилари "Ҳар биримиз бепул таълим олиш ҳуқуқига эгамиз. Бу 41-моддада келтирилган", дейишса, баъзилар "Барчамиз ўз фикримизни эркин ифодалаш ҳуқуқига эгамиз", дейди.
Бундан ташқари сўровномада "Ҳеч нарсани билмайман" деганлар ҳам учради. Батафсил фикрлар билан қуйидаги видео орқали танишиш мумкин.
Маълумот учун, ушбу видео кимнидир обрўсизлантириш мақсадида эмас, эксперимент учун олинди. Зеро, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларимизни яхши билиш, фойдадан ҳоли эмас.






