Ижтимоий тармоқда Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимларининг айримлари ойлик маошни ўз вақтида олмаганликлари билан боғлиқ хабар тарқалди.
Мазкур ҳолат шахсан Ички ишлар вазирининг ўринбосари Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Б.Абдуллаев ҳамда ЙҲХХ бошлиғи О.Саидовларнинг назоратига олинди. Бу ҳақда ЙХҲББ хабар берди.
"Кечиктирилган маошлар бугуннинг ўзида ходимларга тўлаб берилиши таъминланади.
Шунингдек, ойлик маош тўланиши бўйича вазифаларни бажарувчи ходимлар томонидан сусткашликка йўл қўйилганлиги юзасидан хизмат текшируви тайинланди" дейилади хабарда.
08.12.2022 18:27