Шимолий Евроосиё иқлим маркази Ўрта Осиё мамлакатлари учун 2022-2023 йил қиш мавсуми учун мавсумий ёғингарчилик прогноз маълумотларини эълон қилди. Бу ҳақда "Ўзгидромет" етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов хабар қилди.
Унда Ўзбекистонда қишда меъёр атрофида ёғин тушиши прогноз қилинган.
Фақатгина Фарғона водий вилоятлари ва Тошкент вилояти ҳудудларида мавсумий ёғингарчилик миқдорида ижобий прогнозлар мавжуд. Ёғин кутилмалари меъёрдан кўп.
Маълумот учун: мазкур прогноз картаси 6 та замонавий иқлим модел маълумотлари, хусусан ПЛАВ, ГГО, ИВМ, TCC, CanSIP, CFS2 ларни биргаликда талқин қилиш орқали яратилган.