“Ўзгидромет” хабарига кшра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, чўл худудларининг баъзи жойларида 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 0-5° совуқ, шимолда ва чўл худудларда 4-9° совуқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Ерталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳарорат 3-5° совуқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-9° совуқ бўлади.






