АсосийJamiyat

Прокурорнинг манфаати борми, ноқонуний уланишга - Сардор Умурзаков

'Прокурорнинг манфаати борми, ноқонуний уланишга - Сардор Умурзаков'ning rasmi

Тошкент вилояти прокурори Президент Администрациясидан ноқонуний газга уланган ғишт заводни тармоқдан узмасликни сўраган. Бу ҳақда Администрация раҳбари Сардор Умурзаков аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилишида маълум қилди

Йиғилишда вақтинчалик чекловлар киритилган бўлишига қарамай, газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари учраётгани жиддий танқид остига олинди.

”Мана, масалан, Олмалиқдаги ғишт завод газ ҳисоблагичлардаги онлайн модемни узиб, кўрсаткични «ноль» қилиб қўйиб, газ тармоғига ноқонуний уланган. Энг қизиғи, ушбу ҳолат аниқлангач, вилоят прокурори Президент Администрацияси масъулларидан шу заводни тармоқдан узмасликни сўраган. Прокурорнинг манфаати борми, бундай ноқонуний уланишга?”, - деди Сардор Умурзаков.

Администрация раҳбарининг таъкидлашича, ушбу завод эгаларининг Ангренда ҳам заводи бўлган. Бош вазир ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигадаги комиссия Олмалиққа келганини эшитиб, дарров Ангрендаги заводини ёпишган. Агар Ангрендаги заводда ҳам қонунбузилиш ҳолати аниқланса, бу бўйича ҳам алоҳида иш қўзғатилиши маълум қилинди.

”Бунақаларнинг орқасида кимлар турганигача топамиз. У ҳоким бўладими, прокурор ёки солиқчими, фарқи йўқ, тадбиркор билан тил бириктирган бўлса, жавобгарликка тортилади. Шунингдек, камида ҳудуд раҳбарларининг бепарволиги масаласи ҳам кўриб чиқилади”, — деди Администрация раҳбари.

 

    Бошқа янгиликлар