2022 йил 1 декабрь ҳолатига қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи 17 467 та корхона томонидан 6,6 трлн сўм солиқ тўланган. Шундан 1 трлн сўми, яъни 15,3 %и 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.

Ҳудудлар кесимида солиқ тўлаш кўрсаткичлари – ТОП-3:
- Тошкент шаҳри – 2,7 трлн сўм - 41,1% (3 566 та корхона)
- Қорақалпоғистон Респ. – 981,0 млрд сўм - 14,8% (968 та корхона)
- Қашқадарё вилояти – 629,9 млрд сўм - 9,5% (1 427 та корхона)
Маълумотлар солиқ тўловчиларни рўйхатдан ўтган ҳудуди бўйича шакллантирилган, дейилади хабарда.





