АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 9 даражагача совуқ бўлади

"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмай...

"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3° совуқ-2° илиқ, шимолда ва чўл ҳудудларда 4-9° совуқ бўлади. 

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳарорат 0-2° илиқ.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-9° совуқ бўлади.


 

    Бошқа янгиликлар