Ижтимоий тармоқларда Ангренда нефт базада труба ёрилиб, жуда катта миқдордаги тоза бензин оқиб кетаётгани ва одамлар идишларга солиб олаётгани акс этган видео тарқлди.
Ҳолат бўйича корхона бошлиғи Д.Азимов расмий маълумот тақдим этди.
"Жорий йилнинг 10 декабрь куни тахминан соат 20.10 да Ангреннефтебазаси ҳудудида 5000м(куб) ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) сифонининг жўмраги ҳаво ҳарорати пасайиши муносабати билан музлаб ёрилиш юз берган. Натижада сиғимда бўлган АИ-80 бензин ёқилғи маҳсулоти 11 500 литр тўкилган. Содир бўлган авария ҳолати завод ишчи-ходимлари томонидан шу куннинг ўзида соат 20.45 да бартараф қилинган. Ҳеч кимга жиддий зарар етказилмаган", - дейилади хабарда.