1

Жаҳон спорти афсонаси Ирина Роднина Ўзбекистонга келди

СИЁСАТ 12.12.2022, 11:15
Жаҳон спорти афсонаси Ирина Роднина Ўзбекистонга келди

12-13 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги XV Ижодий ва илмий зиёлилари форуми бўлиб ўтади. Ўзбекистонга ушбу тадбирда иштирок этиш учун бир қанча юқори мартабали меҳмонлар ташриф буюрди. 

Хусусан, Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Аслонов ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Россия Федерацияси Давлат думаси депутати, фигурали учиш бўйича Олимпия ўйинларининг 3 карра ғолиби, 10 карра жаҳон чемпиони Ирина Роднинани кутиб олишди.

Яқин дақиқаларда форум тадбирлари бошланади. Унда минтақада турли соҳалардаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро ҳамкорлик ривожини янги босқичга олиб чиқиш каби йўналишларда маърузалар қилиниб, мутасаддилар иштирокида қатор учрашувлар ўтказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1