АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистоннинг "Ипотека-банк"и сотилди

Бугун Тошкент шаҳрида Венгрия ОТП банки томонидан Ўзбекистон "Ипотека-банк" акциядорлик ти...

'Ўзбекистоннинг "Ипотека-банк"и сотилди'ning rasmi

Бугун Тошкент шаҳрида Венгрия ОТП банки томонидан Ўзбекистон "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банки сотиб олиниши бўйича шартнома имзоланишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда сўзга чиққанлар ОТП банк томонидан "Ипотека-банк"ни сотиб олиниши икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, Венгриянинг бошқа йирик банк ва компанияларига ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, мамлакатимизда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиш имконини беришига ишонч билдирди.

Ўзбекистон банк секторида ОТП банкнинг мавжудлиги Ўзбекистон банкларининг трансформацияси, рақобатни ривожлантириш, рақамлаштириш ва банк хизматларини кўрсатиш учун катализатор бўлишига қатъий ишонч билдирилди. Венгрия томони янгиланган стратегиялар, замонавий банк маҳсулотлари, корпоратив бошқарув ва рискларни бошқаришнинг илғор стандартларини жорий этишга тайёрлигини билдирди.

Венгрия бизнесининг прагматик ёндашуви ва унинг Ўзбекистондаги ўзбек ҳамкорлари билан муносабатларни кенгайтириш истаги юқори баҳоланди. Ўзбекистон томони қўшма ташаббусларни, ҳар икки давлатнинг узоқ муддатли манфаатларига жавоб берадиган ҳамкорликни изчил ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Битимнинг молиявий якуни 2023 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилиши кутилмоқда.

Ойбек Шукуров

    Бошқа янгиликлар