АсосийJamiyat

Ўзбекистон туркман электр энергиясини Қирғизистондан қарзга олди

'Ўзбекистон туркман электр энергиясини Қирғизистондан қарзга олди'ning rasmi

Ўзбекистон Қирғизистондан Туркманистондан сотиб олинган электр энергиясини қарзга олди. Бу ҳақда Миллий энергетика холдинги бошқаруви раиси Талайбек Байгазиев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 2022 йил учун Қирғизистон Қозоғистон билан 450 миллион ва Туркманистон билан 1,3 миллиард кВт/соатлик электр энергияси импорти бўйича шартномалар имзолаган.

"Ўзбекистон энергетика тизими ҳозир транзит мамлакат бўлгани учун бундай ҳажмларни ўтказиб юбора олмайди: у ерда катта дефицит мавжуд. Улар бу электр энергиясини олишади, лекин у бизгача етиб бормайди. Умуман олганда, улар буни ўз зиммаларига (электр энергиясини қайтариш бўйича. – таҳр.) олган", — деб тушунтирди Байгазиев.

Байгазиев сўзларига кўра, жорий иситиш мавсумида ушбу ҳажмнинг ўзи етарли бўлади. 

    Бошқа янгиликлар