АсосийDunyo

Путин ўлса, уруш тугайди — Зеленский 

'Путин ўлса, уруш тугайди — Зеленский 'ning rasmi

Президент Владимир Зеленский Украинадаги уруш Россия етакчиси Владимир Путин вафот этиши билан якунланишига ишонч билдирди. Бу ҳақда "Украинская правда" ёзмоқда. 

Модератор Зеленскийдан: “Тасаввур қилайлик, агар Путин шамоллаб ўлиб қолса ёки тасодифан деразадан тушиб ўлиб қолса, уруш давом этаверадими?” деб сўради. Зеленский: "Йўқ. Уруш бўлмайди. Авторитар режим, бу даҳшатли. Катта хавф бор - ҳамма нарса бир одамга боғлиқ бўлиши мумкин эмас. Шундай қилиб, одам кетганда, муассасалар тўхтайди. Бундай давр Совет Иттифоқида эди. Ҳаммаси тўхтади. Ўйлайманки, у ерда бўлмаса, уларга қийин бўлади. Улар ташқи сиёсат билан эмас, ички сиёсат билан шуғулланади”,- деди. 

Шунингдек, Украина етакчиси Владимир Зеленскийнинг фикрича, Россия диктатори Владимир Путин ўлимдан қўрқиб, ядро қуролидан фойдаланмайди.

“Мен уни (Путинни) кўрдим, унинг яшаш истагини кўрдим. У бу ҳаётни жуда яхши кўради, у ҳатто ўтиради ... узун стол ... у ковид ёки бошқа нарсадан қўрқади. Ўлимдан қўрқиши, ҳаётни севишини билдиради. Шунинг учун унинг ядро қуролидан фойдаланишга тайёрлигига ишончим комил эмас. Чунки у тушунади, агар мурожаат қилса, кейинги қадамлар унга ҳар қандай давлатдан бўлиши мумкин", - деди Украина Президенти. 

 

    Бошқа янгиликлар