АсосийJamiyat

Бош вазирга март ойигача Тошкентга 1000 та автобус олиб келиш бўйича топшириқ бердим — Шавкат Мирзиёев

'Бош вазирга март ойигача Тошкентга 1000 та автобус олиб келиш бўйича топшириқ бердим — Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Учтепа тумани фаоллари билан йиғилиш ўтказмоқда.

Давлат раҳбари пойтахтдаги транспорт тизимини ислоҳ қилиш ҳамиша диққат марказда эканлигини айтди. 

"Бугун бош вазирга март ойигача Тошкентга 1000 та автобус олиб келиш бўйича топшириқ бердим. Жамоат транспортини ислоҳ қилишимиз зарур. Ютуқлар билан бирга, камчиликларимиз ҳам жуда кўп", — деди президент. 

Президент ҳеч бир вилоятга Тошкент шаҳричалик имкониятлар қилиб бермаганини айтди. 

"Янги метро линиялари қурмаганимизда нима бўларди? Сергелига янги йўл қурмаганимизда, тирбандлик қай аҳволга келарди? Албатта, тирбандлик бўларди", — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

    Бошқа янгиликлар