Евроиттифоқ Украинага 30 миллион LED лампалари сотиб олиш учун маблағ ажратади

ДУНЁ 14.12.2022, 12:07
Теглар: Украина, Евроиттифоқ
Евроиттифоқ Украинага 30 миллион LED лампалари сотиб олиш учун маблағ ажратади

Европа Украина учун 30 миллионга яқин ёруғлик диодли лампалар (LED) сотиб олиш учун маблағ ажратади. Бу ҳақда Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляен айтиб ўтди, дея ёзмоқда "zamon.uz".

“Биз ҳаммамиз Президент Зеленскийни диққат билан тингладик, у Украина уйлари учун 50 миллион LED лампалар тақдим этиш учун халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилди. Бу муҳим, чунки улар эски лампочкаларга қараганда 88 фоизга тежамкор. Бу фавқулодда энергия тежаш. 50 миллион LED лампалар ўрнатилса, улар 1 ГВтгача электр энергиясини тежайди, бу битта атом электр станциясининг йиллик ишлашига тенгдир”, — деди у.

Фон дер Ляен бошқа мамлакатларни бундай лампаларни сотиб олишни молиялаштиришга қўшилишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, аллақачон Донецк, Запорожье, Днепропетровск, Николаев вилоятларидаги шифохоналарда доимий электр таъминотини таъминлаш учун 14 та йирик генератор тақдим этилган. Булар электр энергиясига муҳтож касалхоналардир.

Бундан ташқари, яна 800 та генератор мамлакатнинг бошқа ҳудудларига юборилади. 

Польшада шу ҳафта иш бошлайдиган энергетика товарлари маркази яратилмоқда. Бу омборлар тармоғи бўлиб, у ерда товарлар йиғилиб, тезда Украинага жўнатилади.

Маълумот учун, Парижда Украина халқи билан бирдамлик ёки энергетика “Рамштeйн” халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Бу шундай форматдаги биринчи учрашувдир. Иттифоқчи давлатларнинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича учрашувлари  “Рамштейн” деб номланади.

Шарҳлар

Украинада 11 ёшли қиз қўлида планшет портлаб кетиши оқибатида вафот этди

11.08.2023, 19:41

Харков вилоятининг Павловка қишлоғида 11 ёшли қиз қўлида ушлаб турган планшет портлаши оқибатида ҳалок бўлди.Бу ҳақда Харков вилояти полициясининг Телеграм-каналига асосланиб, "РБК-Украина" хабар бермоқда.Полиция маълумотларига...
Ҳеч қачон ўз касби бўйича ишламаган, "КВН"чи, қизиқчи ва актёрликдан Украина президентлигигача... Зеленский ҳақида нималар маълум?

25.01.2023, 10:46

Украина Президенти ва Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Владимир Александрович Зеленский 1978 йил 25 январь куни Украинанинг Днепропетровск вилояти, Кривой Рог шаҳрида дунёга келган. Бугун...
Европа Иттифоқи Украинага яна 500 миллион евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратади

24.01.2023, 09:34

Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши Украинага Европа тинчлик жамғармаси орқали умумий қиймати 500 миллион евро бўлган еттинчи ҳарбий ёрдам траншини беришга келишиб олди....
Украина НАТОнинг хусусий ҳарбий компаниясига айланди — Россиянинг БМТдаги доимий вакили

14.01.2023, 12:02

Украина НАТОнинг хусусий ҳарбий компаниясига айланди, деди Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя. Бу ҳақда "Спутник" хабар бермоқда. Хавфсизлик кенгаши йиғилишида у Украина халқи ўзгаларнинг топшириқлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1