АсосийЖАМИЯТ

Иордания авиакомпаниясининг самолёти илк бор Тошкентга келиб қўнди

14 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:10да Иорданиянинг "Jordan Aviation" авиакомпан...

'Иордания авиакомпаниясининг самолёти илк бор Тошкентга келиб қўнди'ning rasmi

14 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:10да Иорданиянинг "Jordan Aviation" авиакомпанияси самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда "UZBEKISTAN AIRPORTS" хабар берди.  

Ўзбекистонга "Амман-Тошкент-Амман" йўналишида янги парвоз йўналишини очган "Boeing-767" борти Тошкент аэропортида кутиб олинган. Қайтиш рейсига йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш бошланишидан аввал аэропорт ва авиакомпания вакиллари иштирокида расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги рейслар "Jordan Aviation" миллий авиакомпанияси ва Ўзбекистоннинг "Ahella Tour" туроператори ўртасидаги келишув асосида амалга оширилади. Тошкент ва Амман ўртасидаги рейслар чартер асосида икки ҳафтада бир марта "Boeing-767" самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Маълумот учун: "Jordan Aviation"  — штаб-квартираси Амманда жойлашган Иордания авиакомпанияси. Компания чартер рейсларини амалга оширишдан ташқари, БМТ тинчликпарвар миссиялари учун ҳаво транспортини таъминловчи муҳим авиакомпания ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар