1

Қашқадарё ҳокими “Насаф” футбол клубига 500 млн. сўм тақдим этди (видео)

СПОРТ 15.12.2022, 13:02
Теглар: Видео, Насаф
Қашқадарё ҳокими “Насаф” футбол клубига 500 млн. сўм тақдим этди (видео)

Қарши шаҳрида “Насаф” ва “Севинч” ПФК жамоаларини жорий йилда қўлга киритган ютуқлари билан тақдирлаш маросими ўтказилди.

Қайд этилишича, жорий мавсум “Насаф” футбол клуби тарихида ўчмас из қолдирди. “Аждарлар” 2022 йилги футбол мавсумида ОЧЛ гуруҳ босқичидан чиқиб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Coca-Cola Суперлигасида ўн биринчи бор бронза медалларини ҳамда учинчи бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. “Насаф” жамоаси ОЧЛ-2023 гуруҳ босқичида ҳам иштирок этади.

“Севинч” аёллар жамоаси ҳам қисқа танаффусдан сўнг ўз шоҳсупасига қайтди ва олтин “дубл” қайд этди. “Севинч” жамоаси ҳам 2023 йилги футбол мавсумида халқаро майдонда тўп суради.

Бугун ҳар иккала жамоамизни жорий футбол мавсумида қўлга киритган ютуқлари эътироф этилди. Вилоят ҳокими "Насаф" клубига 500 миллион сўм тақдим этди. 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1