АсосийЖАМИЯТ

Бўстонлиқ чиқиндилари "Чорвоқ" ТРЗ дирекциясининг Telegram боти ёрдамида тозаланмоқда

Бўстонлиқ туманидаги бир қатор экологик муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, фуқаролар фаоллиг...

'Бўстонлиқ чиқиндилари "Чорвоқ" ТРЗ дирекциясининг Telegram боти ёрдамида тозаланмоқда'ning rasmi

Бўстонлиқ туманидаги бир қатор экологик муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, фуқаролар фаоллигини ошириш мақсадида "Чорвоқ" ТРЗ дирекцияси томонидан ҳудуднинг рекреацион маданиятини оширишга ёрдам берувчи Telegram-бот ишга туширилган.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бот ёрдамида Бўстонлиқ тумани аҳолиси чиқинди уюмлари ҳолатларидан бошлаб, мумкин бўлмаган жойга чиқинди ташлашгача бўлган турли қонунбузарликлар ҳақида масъул тузилмаларга ахборот берилади.

Оқсоғота дарёси ёнидаги чиқинди уюми

Ғазалкент шаҳридаги «Марказий» МФЙда 2022 йилнинг 27 июль куни  яшовчи фуқаро маиший ва қурилиш чиқиндиларидан иборат уюм ҳақида маълум қилди. Чиқинди уюми Оқсоғота дарёси қирғоғи яқинидаги йўлда жойлашганди. Мурожаат келиб тушганидан сўнг «Чорвоқ» ТРЗ дирекцияси фуқаро билан боғланиб, тафсилотлар аниқланди ва «Тоза ҳудуд» томонидан уюмни тўлиқ бартараф этиш учун машина жўнатилди. Бундан ташқари, яқин атрофдаги маҳаллалар аҳолиси иштирокида тушунтириш ишлари ва ҳашар ўтказилди. Шу ойда ИИВ томонидан қоидабузарларни аниқлаш мақсадида кузатув камераси ўрнатилди. Чиқиндиларнинг қайта тўпланиб қолишига йўл қўймаслик учун дарё қирғоғига ўтиш йўлларини тўсиб қўйиш, шунингдек, «Тоза ҳудуд» ДУК томонидан чиқинди йиғиш ишларини тизимли йўлга қўйиш режалаштирилган.

Хумсон туманидаги чиқинди уюми

Хумсон туманида олис ҳудудда маиший ва қурилиш чиқиндилари уюми ҳосил бўлди. Бот орқали қолдирилган ариза ва «Тоза ҳудуд» ДУК ёрдамида уюм бартараф қилинди.

Бўстонлиқ туманида дам олувчилар томонидан ташланган чиқиндилар.

    Бошқа янгиликлар