АсосийDunyo

Ҳиндистонда 40 киши ноқонуний сотилган алкоголдан вафот этди

'Ҳиндистонда 40 киши ноқонуний сотилган алкоголдан вафот этди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Бихар штатида қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди. Бир неча киши оғир аҳволда касалхонага етказилган, дея ёзмоқда "Zamon.uz".

Ўз навбатида, штат маъмурияти аҳолини ҳушёр бўлишга, қалбаки спиртли ичимликлар харид қилмасликка чақирди. Шунингдек, спиртли ичимлик ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи шахсларни топиш зарурлигини таъкидлади. Орадан кўп ўтмай, туман маъмурияти зарар кўрган қишлоқларни кезиб, ноқонуний маҳсулот ишлаб чиқарган шахсларни топиш ҳаракатини бошлади.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, ўтган йили штатда 100 га яқин одам сифатсиз спиртли ичимликлар истеъмол қилиш оқибатида вафот этган.

Ҳиндистон расмийлари алкоголь истеъмолини оғир солиқлар, яъни 70 фоизгача ёки уни сотишга чекловлар қўйиш орқали камайтиришга ҳаракат қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар