Туркия жануби-шарқидаги Диярбакир вилоятида жума куни бомба ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида камида 8 полициячи жароҳат олди. Бу ҳақда НТВ телеканали хабар берган.
Телекомпания маълумотларига кўра, Диярбакир-Мардин автойўлида полиция машинасини кузатиб кетаётганда, масофадан бошқариш мосламаси ёрдамида йўл четида тўхтаб турган машинада портловчи моддалар ишга туширилган. Фавқулодда вазият жойига қўшимча хавфсизлик кучлари жалб қилинган. Ҳодиса оқибатлари ўрганилмоқда, дея қайд этади телеканал.
Хабарларга кўра, воқеа маҳаллий вақт билан соат 04:30 атрофида полиция махсус кучлари бўлинмаси бўлган хизмат автобуси кетаётган Диярбакирга кираверишда содир бўлган. Ярадорлар маҳаллий шифохоналарга етказилган. Портлаш ҳудуди тўсиб қўйилган, аксилтеррор операцияси олиб борилмоқда.






