Банкокда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик 19 нафар кикбоксингчи финалга йўлланма олди

СПОРТ 17.12.2022, 16:16
Банкокда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик 19 нафар кикбоксингчи финалга йўлланма олди

Шу кунларда Таиланднинг Банкок шаҳрида Кикбоксинг спорт тури бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Унда 18 та давлатдан 379 нафар спортчи қатнашмоқда.


Осиё чемпионатида иштирок этаётган 27 нафар ўзбекистонлик кикбоксинг спортчидан 19 таси  финалга йўланма олди. 

Бугун, 17 декабрь куни 8 нафар кикбоксинг устаси финалда қатнашмоқда. Ҳозирги вақтда улар 3 та олтин медал соҳиби бўлишди ва Осиё чемпионлари унвонини қўлга киритишди:

-Косолапов Сергей - 69 кг;

-Чориева Малика - 65 кг;

-Содиков Асилбек - 60 кг.



Маълумот учун, мусобақалар бугун ва эртага давом этади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1