Давлат раҳбари Парламент ва Ўзбекистон халқига мурожаатида давлат тили — ўзбек тилига бўлган муносабатга тўхталди. Қайд этилишича, миллий ўзлигимиз тимсоли, маънавиятимиз асоси бўлган она тилимизга эътибор янада кучайтирилади.
"Албатта, чет тилини билиш — замон талаби. Аммо она тилини билиш шарт, она тилини билишни мажбур қиламиз", - деди Президент.






