АсосийЖАМИЯТ

Президент парламентга мурожаати давомида қайси сўзларни энг кўп ишлатди? Ҳисоблаб чиқилганда…

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 20 декабрь куни парламентга мурожаати давомида энг кўп ишлат...

'Президент парламентга мурожаати давомида қайси сўзларни энг кўп ишлатди? Ҳисоблаб чиқилганда…'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 20 декабрь куни парламентга мурожаати давомида энг кўп ишлатилган сўз "таълим" бўлди. Бу ҳақда "Review.uz" хабар берди.

Қайд этилишича, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари давлат раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатидаги нутқини лингвистик таҳлил қилган.

Таҳлилга кўра, мурожаатнома 2 соат 25 дақиқа давом этиб, унда президент томонидан 6502 та сўз ишлатилган. Мирзиёев ишлатган энг узун сўзлар 15 ҳарфдан иборат бўлиб, нутқ давомида қўлланилган ҳар бир сўз ўртача 7 та ҳарфдан иборат бўлган.

Марказ экспертлари таҳлилига кўра, Президентнинг мурожаатида «таълим» сўзи 25 марта, "мактаб"  сўзи 23 марта, "шахс"  ва "халқ" сўзлари 22 мартадан, "конституция" ва "инвестиция"  сўзлари 20 мартадан, "тадбиркор"  сўзи 19 марта ва "маҳалла" сўзи 18 марта ишлатилган.

Шунинигдек, таҳлилнинг иккинчи қисмига кўра, Президент нутқининг асосий қисми таълим-тарбия соҳасига бағишланган бўлиб, ихчам ва самарали давлат бошқарувини ташкил этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, энергетика соҳасини такомиллаштириш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ҳақида кўп гапирилгани қайд этилган.

 

Хабарда айтилишича, таълим тизимига берилаётган эътибор бежиз эмас. Тадқиқотларга кўра, мактабгача таълим муассасаларига инвестиция қилинган бир доллар давлатга 15-20 йил ичида 8 доллар билвосита фойда келтириши тахмин қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар