1

Камолиддин Раббимов: "Президентда Ўзбекистонни ўзгартириш бўйича маълум стратегия бор"

СИЁСАТ 21.12.2022, 20:27
Камолиддин Раббимов: "Президентда Ўзбекистонни ўзгартириш бўйича маълум стратегия бор"

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Ўзбекистоннинг бугунги сиёсати ҳақида фикр билдирди:

"Президентда Ўзбекистонни ўзгартириш бўйича маълум стратегия бор. Бунинг учун мамлакатда миллатнинг сифати ўзгариши керак, деган вазифаси қўйиляпти.

Ўзбекистон собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида аҳоли сони бўйича Россиядан кейин иккинчи ўринга чиқди. Биз нефт ёки газ ҳисобига миллий бойлик ярата олмаймиз. Энди миллий бойлик — интеллект ҳисобига бўлади.

Ўзбекистонда ижтимоий барқарорликнинг ягона шарти — ялпи ички маҳсулотимиз икки-уч баробар ошиши керак. Бунинг учун интеллектуал рақобатбардош янги синф керак бўлади.

Йил номига сифатли таълим деган сўзнинг қўшилиши ҳам бежиз эмас — бугунги сиёсатнинг асосий принципи бу инсонга эътибор, гуманизм. Унинг предмети эса янги авлодга бўлган муносабатда кўринади", — деди Камолиддин Раббимов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1