1

Инсонпарварлик ёрдами ортилган тўққизта махсус юк машинаси Ўзбекистондан Афғонистонга йўл олди

СИЁСАТ 22.12.2022, 11:03
Инсонпарварлик ёрдами ортилган тўққизта махсус юк машинаси Ўзбекистондан Афғонистонга йўл олди

Инсонпарварлик юки ортилган машиналар Афғонистонга йўл олди, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати. 

Маълум қилинишича, бугун 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юки ортилган тўққизта махсус юк машинаси Термиз орқали Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрига жўнатилди.

Шу муносабат билан Балх вилояти Ҳайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудида икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1