Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссияси шу йил 16 декабрь куни навбатдаги баённомасини эълон қилди. Унга кўра, пойтахтда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи 6 та нотариуснинг лицензияси вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда пойтахт Адлия бошқармаси хабар бермоқда.
Хусусан:
- Сергели туманида Н.Мунавварованинг лицензияси амал қилиш муддати 22 декабрдан 15 кун муддатга;
- Шайхонтоҳур туманида Й.Эргашеванинг лицензияси 24 декабрь кунидан 2 ой муддатга;
- Шайхонтоҳур туманида Т.Усмановнинг лицензияси амал қилиш муддати 24 декабрь кунидан 15 кун муддатга;
- Олмазор туманида К.Саипованинг лицензияси амал қилиш муддати 22 декабрь кунидан 2 ой муддатга;
- Бектемир туманида Э.Шадиеванинг лицензияси амал қилиш муддати 22 декабрь кунидан 1 ой муддатга;
- Шайхонтоҳур туманида С.Абдужалолованинг лицензияси 22 декабрь кунидан 1 ой муддатга тўхтатилди.






