АсосийДУНË

БМТ Бош Ассамблеясида Туркиянинг "чиқиндисиз" қарори қабул қилинди

Туркия томонидан иқлим ўзгаришига қарши кураш ва барқарор ривожланиш режалари доирасида та...

'БМТ Бош Ассамблеясида Туркиянинг "чиқиндисиз" қарори қабул қилинди'ning rasmi

Туркия томонидан иқлим ўзгаришига қарши кураш ва барқарор ривожланиш режалари доирасида тақдим этилган "чиқиндисиз" қарори БМТ Бош Ассамблеясида қабул қилинди.

Мазкур "чиқиндисиз" лойиҳаси Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг рафиқаси Эмине Эрдоған ҳомийлигида амалга оширилган.

Эмине Эрдўған, сентябрда Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 77-йиғилишлари чоғида БМТ Бош котиби билан учрашган ва икки томонлама иқлим инқирози доирасида «Глобал чиқиндисиз яхши ният декларацияси»ни имзолаган эди.

Маълумот учун, ушбу қарор билан Бош Ассамблея 30 мартни Халқаро чиқиндисиз кун деб эълон қилди.

    Бошқа янгиликлар