АҚШ Сенати 2023 молиявий йил учун бюджет лойиҳасини қабул қилди. Унинг умумий ҳажми 1.7 триллион долларни ташкил этиб, шундан 44.9 миллиард доллар Украина учун ажратилади. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
Шу йилнинг ўзида Конгресс Киевга жами 67 миллиард долларлик ёрдамни маъқуллаган.
Украинанинг АҚШдаги элчиси Оксана Маркарованинг сўзларига кўра, 45 миллиард доллар қуйидаги мақсадларда сарфланади:
— 28.4 миллиардлик доллар ҳарбий ёрдам;
— 13.37 миллиард доллар иқтисодий ёрдам;
—4.92 миллиард доллар гуманитар ёрдам учун;
Ҳарбий ёрдамнинг 9 миллиарди таъминот учун, 11.88 миллиард доллар Киевга берилган техника ва ўқ-дори ўрнини тўлдириш учун ва 7 миллиард доллар Украина билан боғлиқ АҚШнинг Европа қўшинлари қўмондонлиги иши учун сарфланади.






