АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари ҳаво 13 даража илиқгача исийди — "Ўзгидромет"

'Дам олиш кунлари ҳаво 13 даража илиқгача исийди — "Ўзгидромет"'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, дам олиш кунлари республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудида совуқ антициклон таъсири сақланиб туради. Республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида кучсиз қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-7даража илиқ, республика шимолида 3даража совуқ-2даража илиқ атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудларида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб республиканинг айрим ҳудудларига туман тушиши мумкин.

Шанба куни Ўзбекистон бўйича совуқ ҳаво массасининг таъсири сақланиб туради, якшанба куни эса республика ҳудудидан совуқ ҳаво чекина бошлайди ва кундуз куни ҳаво 7-10 даража илиқгача, жанубда 11-13даража илиқгача исийди.
 

 

    Бошқа янгиликлар