1

Ўзбекистон спортининг энг яхшилари аниқланди

СПОРТ 24.12.2022, 10:13
Ўзбекистон спортининг энг яхшилари аниқланди

“Миллий спорт мукофоти-2022” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Тадбирни Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов очиб берди

Номинациялар ўз эгаларига топширилди. Унга кўра:

Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Гулсевар Ғаниева (бокс)

Йил кашфиёти: Шарифа Давронова (енгил атлетика)

Йилнинг энг яхши ҳаками: Эшпўлат Ҳидоятов (спорт курашлари)

Йилнинг энг яхши спорт шифокори: Рустем Аблялимов (велоспорт)
Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Азизбек Бойназаров (пара сузиш)

Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи: Бобур Қўзиев (пара таэквондо)
Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Гулжаной Наимова (пара таэквондо)
Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси: Сервер Ибрагимов (пара ўқ отиш)

Ампутантлар футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун: Рустам Меҳмонов (“Матонат футбол” ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш маркази раиси)

Футбол бўйича ампутантлар терма жамоаси фидойиси: Бахтиёр Ражабов (Футол бўйича ампутантлар терма жамоаси фахрийси)
Йилнинг энг яхши пара спорт клуби: Спорт курашлари клуби

Йилнинг энг яхши спорт журналисти: Камолиддин Алимов (olamsport.com)

Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси: Тимур Низаев («Правда Востока» газетаси)

Йилнинг энг яхши матбуот хизмати: Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси (Виталий Жудро)

Олимпизм тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизматлари учун: Анвар Авазхўжаев

Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
Йилнинг энг яхши федерацияси: Ўзбекистон шахмат федерацияси

Спорт тадбирларини ўтказиш бўйича энг яхши ташкилотчи: Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси

Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун: Биродар Абдураимов (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби )

Миллий спорт турларини оммавийлаштиришга қўшган ҳиссаси учун: Ниғматилла Йўлдошев (Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори, Ўзбекистон кураш федерацияси раиси)

Хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун: Танзила Нарбаева (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбари)

Ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб қилишдаги хизматлари учун: Абдусалом Азизов (Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари)

Халқаро тадбирларнинг энг яхши ташкилотчиси: Осиё Олимпия кенгаши
Йилнинг энг яхши мураббийи: Илиас Илиадис (Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи)

Йилнинг энг яхши аёл спортчиси: Светлана Осипова (таэквондо ВТ бўйича жаҳон чемпиони)

Йилнинг энг яхши эркак спортчиси: Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо бўйича жаҳон чемпиони)

 

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1