Адлия полковниги Отабек Холбоев Ўзбекистон Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.
Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар ҳарбий прокурори лавозимида фаолият олиб борган.
Шунингдек, Ўзбекистон Ҳарбий прокурорига ўринбосар тайинланди. Адлия подполковниги Қахрамон Исроилов Ўзбекистон Ҳарбий прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Навоий вилояти ҳарбий прокурори бўлиб ишлаётган эди.






