1

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

СИЁСАТ 24.12.2022, 16:57
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

"Олий даражадаги мунтазам ва самарали мулоқотлар туфайли Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди", — дейилади хабарда.

Хусусан, 2022 йил бошидан товар айирбошлаш 50 фоизга ошди. Турли йўналишларда, шу жумладан энергетика соҳасида, автомобиллар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, пахта-тўқимачилик ва ипакчилик кластерларини ташкил этиш, қурилиш материаллари ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун қўшма инвестиция фонди ташкил этилмоқда.

Давлат раҳбарлари тўғридан-тўғри савдо шартномалари ва узоқ муддатли инвестиция битимларининг портфелини кенгайтириш муҳимлигини қайд этдилар.

Суҳбат давомида шу кунларда Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳамкорлик лойиҳаларининг амалга оширилишини тезлаштириш чораларини келишиш учун Боку шаҳрида бўлиб тургани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1