АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда 10 даража илиқ бўлади - “Ўзгидромет”

'Бугун Ўзбекистонда 10 даража илиқ бўлади - “Ўзгидромет”'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар