АсосийMadaniyat
2114

Москва кинотеатрида “Ўзбекистон киноси кунлари”нинг очилиш маросими бўлди

'Москва кинотеатрида “Ўзбекистон киноси кунлари”нинг очилиш маросими бўлди'ning rasmi

Москванинг муҳташам “Иллюзион” кинотеатрида “Ўзбекистон киноси кунлари” тантанали очилди. Бу тадбир Россия Маданият вазирлиги ҳамда Кинематография ва рақамли ривожланиш бўлими ва  Ўзбекистон Республикаси кинематография агентлиги томонидан амалга оширилмоқда. 

Москвалик кино мухлислар эътиборига сўнгги икки йил ичида суратга олинган турли жанр ва мавзудаги тўртта фильм ҳавола этилади. Бу ўз навбатида томошабинга замонавий ўзбек киносининг бугунги қиёфаси ҳақидаги маълум тасаввур ва хулосаларга келиш имконини беради. “Ўзбек киноси кунлари” дастури доирасида кинорежиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Фариданинг икки минг қўшиғи”, “Қўрқут ота” 2-халқаро кинофестиваль ғолиби , кинорежиссёр Дилмурод Масаидов томонидан суратга олинган “Аёл қисмати” бадиий фильми, кинорежиссёр Рашид Маликовнинг “Тутқунлик” ҳамда кинорежиссёр Қамара Камалованинг “Ким деяй сени” картиналари намойиш этилади.  

Шунингдек ушбу тадбир доирасида кеча делегация аъзолари бой  тарихга эга ўша машҳур “Мосфильм”га ташриф буюришди. Ижодкорлар у ернинг бой тарихи ҳамда замонавий техник ва ижодий имкониятлари билан танишишди.

Шунингдек, делегация аъзолари яқин кунларда ўз ишини бошлайдиган энг катта кино павильон, энг замонавий услубда томошабинга хизмат кўрсата оладиган, катта экранда фильм томоша қилса ҳам, спектакль саҳналаштирса ҳам бўладиган замонавий кинотеатр ҳамда рус киносининг бой тарихи ҳақида ҳикоя қиладиган йўлаклар бўйлаб ноёб экспонатлар жойлаштирилган музейда бўлишди. 

Россиялик киноиждкорлар ҳамда мутасаддилар билан биргаликда ўтган  ижодий учрашувда иштирок этишди.   Унда Россия Федерацияси Маданият вазирлигининг Кинематография ва рақамли ривожлантириш департаменти директори ўринбосари Светлана Фринчинская, "Мосфильм" киноконцерни бош директори Карен Шахназаров, "Союзмультфильм" киностудиясининг бош продюсери Юлия Осетинская, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, "Ўзбекфильм" киноконцерни директори Баҳодир Одилов, БДКИ профессори Одельша Агишев, Агентлик халқаро бўлими ходими Сайёра Худойбердиева, режиссёрлар Рашид Маликов, Дилмурод Масаидовлар, Элжон Аббосов ҳамда Одилшо Агишевлар иштирок этди. 

Учрашувда рус-ўзбек ҳамкорлик лойиҳалари масаласи муҳокама қилинди. Ўзбек томони 5 та йирик кино лойиҳа - “Зилзила”, “Пахтакор 79”, “Жиззах қўзғолони”, “Масжид” ҳамда“Амир Темур ҳамда Тўхтамишхон” фильмларини россиялик ҳамкасблари эътиборига ҳавола этишди. 

"Тақдим этилган лойиҳалар ичида менга энг ёққани ва эътиборимни тортгани -“Масжид” бўлди ва мен ушбу лойиҳа устида ўзбек ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлик қилишга тайёрман", - деди Мосфильм” киностудияси директори, режиссёр ҳамда киносценарист Карен Шахназаров . 

Бугун эса Москванинг “Иллюзион” кинотеатрида замонавий ўзбек киносининг бир қатор фильмлари намойиши бўлиб ўтади. Ушбу лойиҳа Россия Федерациясининг Маданият вазирлиги Ўзбекистондан келган кино делегация катта тарихга эга бўлган “Мосфильм” киностудиясида ҳамда “Кино музей”да бўлишди.  

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар