АсосийДУНË

Ўзбекистондан Транскаспий йўналиши орқали Европага илк марта юк поезди жўнатилди

Ўзбекистондан Болгариянинг Бургас портига "Ўрта транспорт йўлаги" бўйлаб биринчи контейнер...

'Ўзбекистондан Транскаспий йўналиши орқали Европага илк марта юк поезди жўнатилди'ning rasmi

Ўзбекистондан Болгариянинг Бургас портига "Ўрта транспорт йўлаги" бўйлаб биринчи контейнерли блок поезд жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА “EastFruit” нашрига таяниб хабар бермоқда.  

Қайд этилишича, ушбу юк поезди мис концентратидан иборат 46 та вагон ва 91 дона 20-футлик контейнердан ташкил топган. Контейнер поезди "Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Болгария - Европа" йўналиши бўйлаб 4000 км дан ортиқ масофани босиб ўтади.  

Маълум қилинишича, "Ўрта йўлак" ёки Транскаспий халқаро транспорт йўналиши (ТХТЙ) деб ҳам аталадиган транспорт йўлаги, аслида, Хитойдан Европага юкларни етказиб бериш учун 2017 йилда фаолият бошлаган Россия Транссиб темир йўлига муқобилдир.  

У Хитой, Қозоғистон орқали Каспий денгизи акваторияси, Озарбайжон, Грузия ва ундан кейин Туркия ҳамда Европа мамлакатларига ўтади.

    Бошқа янгиликлар